Uzbekistan Airways Нью-Йоркка авиақатновлар сонини оширмоқда

18:53 08 Июль 2022 Жамият
1058 0

Uzbekistan Airways Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги халқаро авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди. 

Ҳозирги кунда шаҳарлар ўртасидаги авиақатновлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари, жорий йилнинг 12 августидан бошлаб эса парвозлар ҳафтанинг жума кунлари ҳам амалга оширилади.

Тошкент — Нью-Йорк йўналишидаги чипталар нархи 10 686 093 сўмдан, Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 18 101 482 сўмдан бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер