«Uzbekistan Airways» Киевга парвозлар сонини оширади

19:52 26 Октябр 2021 Жамият
850 0

«Uzbekistan Airways» АЖ 2021 йил 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Киевга авиақатновлар сонини оширади. Ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 203 229 сўмдан (багажсиз) ва 2 539 315 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 4 149 045 сўмдан (багажсиз) ва 4 771 427 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Aвиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер