Uzbekistan Airways Дубай, Истанбул, Франкфурт, Олмота, Бишкекка доимий авиақатновларни яна йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways мунтазам халқаро авиапарвозларни қайта йўлга қўйишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан,
4 сентябрдан ҳафтасига бир марта жума кунлари:
Тошкент — Дубай — Тошкент
10 сентябрдан ҳафтасига бир марта пайшанба кунлари:
Тошкент — Франкфурт — Тошкент
11 сентябрдан ҳафтасига бир марта жума кунлари:
Тошкент — Олмота — Тошкент
14 сентябрдан ҳафтасига бир марта душанба кунлари:
Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналишлари бўйича доимий парвозлар тикланади.
Сентябрь ойида эса Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналишида 12 та рейс(4,7,11,14,16,18,21,23,24,25,28 ва 30 сентябрь кунлари)ни амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу рейслар орқали Ўзбекистонга келишни режалаштираётган йўловчилар сўнгги 72 соатда ПЗР методи билан Covid-19га тест топширган ва унинг натижаси манфий бўлиши, шу маълумот инглиз ёки рус тилида кўрсатилган справкага эга бўлиши керак. Манфий натижа бўлмаса, йўловчилар рўйхатдан ўтказилмайди.
Ана шундай справка билан Тошкентга келган йўловчилар эса 14 кунлик ўзини ўзи яккалаш тартибига риоя этишлари шарт.
Парвоз давомида ҳарорати кўтарилиши ёки бошқа белгилар кузатилган йўловчилар эса «Тошкент» аэропортида текширувдан ўтказилади. ПЗР тести ижобий натижа берганлар эса даволаниш учун шифохонага ётқизилади.
Авиачипталарни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» сайти, мобил иловалар, савдо офислари, Ўзбекистон ва хориждаги савдо бўйича агентлардан сотиб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг