«Uzbekistan Airways» барча эконом ва бизнес класс чипталарига 8 фоизлик чегирма эълон қилди

07:58 25 Ноябрь 2022 Жамият
434 0

Фото: Архив сурат

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан 25 ноябрдан 8 декабргача бўлган сотув даврида барча мунтазам авиақатновлардаги эконом ва бизнес класс чипталарига 8 фоизлик чегирма эълон қилди.

Авиачипталарни компаниянинг www.uzairways.com сайти, мобил иловаси, «Uzbekistan Airways Sales» филиали, Ўзбекистондаги агентликлар ва авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари орқали харид қилиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?