«Uzbekistan Airways» авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилди

20:54 16 Август 2021 Жамият
1163 0

Архив сурат

«Uzbekistan Airways» Мустақиллик байрамига муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрдан 5 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30% дан 50% гача чегирмаларни эълон қилди.

Махсус чегирмалар барча авиачипталарга амал қилиб, фақат қуйидаги шахсларга тақдим этилади;

• Якка тартибдаги йўловчилар 30%;

• Туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, коллеж, лицей, ОТМ талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимлари талабалари ва тингловчилари ва бошқа идоралар учун 40%;

• Оилалар учун 50% (2 ва ундан ортиқ, яъни: эр ва хотин ҳамда уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари, ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари);

• Пенционерлар учун 50%;

• Ногиронлиги бор шахсларга 50%;

• 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга 50%;

• 1941-1945 йилларда уруш фронтида кўрсатган фидокор меҳнати ва уруш майдонида бенуқсон ҳарбий хизматлари учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун 50%;

• Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини олдини олишда иштирок этган иштирок чилар учун 50%.

Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болаларга амал қилмайди. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан фақатгина 1 тасини қўллаш мумкин. Чегирмаларни бошқа чегирмалар билан қўллаш мумкин эмас. Йўловчилар авиачипта харид қилаётганларида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер