«Uzbekistan Airways» 12 та «Airbus» сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

23:11 20 Январь 2023 Иқтисодиёт
741 0

Архив сурат

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси «Airbus» авиасозлик компанияси билан «A320neo» оиласига мансуб 12 та самолёт (саккизта А320neo ва тўртта А321neo) харид қилиш бўйича шартнома имзолади. 

Харид қилинадиган ҳаво кемалари «Airbus Airspace» салонига эга бўлиб, у йўловчиларга ҳаво транспорти бозорида юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси янги ҳаво кемаларидан йўналишлар тармоғини янада кенгайтириш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. 

«Airbus» билан имзоланган шартнома авиакомпания паркини модернизация қилиш стратегиямизнинг янги босқичи бўлиб, йўловчиларга энг замонавий ва қулай ҳаво кемаларини таклиф қилишни давом эттиришга имкон беради. Шу билан бирга, А320nео оиласининг ушбу ҳаво кемалари бизга Марказий Осиё минтақасида мавқеимизни янада яхшилашга ва минтақа ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам парвозлар харитасини сезиларли даражада кенгайтиришга ёрдам беради», дейди «Uzbekistan Airways» АЖ Бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.  

«Uzbekistan Airways» билан ҳамкорлигимиз 1993 йилда бошланган. Авиакомпания авиапаркини кенгайтириш учун яна А320nео оиласига мансуб ҳаво кемаларини танлагани биз учун катта шараф. Биз Марказий Осиё минтақасида авиаташувлар бозори қандай ривожланаётганини кузатяпмиз. А320nео оиласининг замонавий ва самарали ҳаво кемалари «Uzbekistan Airways» компаниясига ушбу ўсишдан фойда олиш ва минтақада етакчи роллардан бирини эгаллаш имконини беради», дейди «Airbus» компаниясининг Бош тижорат директори ва Халқаро бўлими бошлиғи Кристиан Шерер.

А320nео оиласи ёнилғи тежамкорлиги CО2 (карбонат ангидрид) чиқиндиларининг камида 20 фоизини таъминлайдиган янги авлод двигателлари ва Шарклетс каби энг сўнгги технологияларни ўз ичига олади. 130 дан ошиқ мижозларнинг 8600 дан ортиқ буюртма олган А320nео оиласи дунёдаги энг машҳур ҳаво кемаси ҳисобланади.  

Маълумот учун айтиб ўтамиз, ҳозирда «Uzbekistan Airways» паркида 17 та «Airbus» компаниясининг самолёти мавжуд.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?