UzAutoMotors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолати аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги UzAutoMotors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиш ҳолатини аниқлади.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors томонидан 8 июль куни ўтказилган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинган.
Келтирилган ҳолатлар юзасидан агентлик томонидан ўтказилган ўрганишда ушбу харид жараёнида иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги, шу боис мазкур жамиятлар аффилланган шахслар ҳисобланиши маълум бўлган.
Харид комиссияси томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор талаблари бузилганлиги сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг