«Uzauto Motors» янгиланган «Chevrolet Traverse» ва «Tahoe» моделлари сотуви бошланганини маълум қилди (фото)

14:25 03 Март 2022 Жамият
694 0

Фото: Uzauto Motors Матбуот хизмати

3 мартдан бошлаб Uzauto Motors Chevrolet Traverse ва Tahoe автомобилларининг янги моделларини харид қилиш бўйича аризаларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг Матбуот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, Traverse нархлари 469,2 млн сўмдан бошланса, Tahoe нархлари 597,6 млн сўмдан бошланади.

Узунлиги беш метрдан ошиқ бўлган автомобиль салобатли кўринибгина қолмай, ёнилғи сарфини камайтириш учун замонавий 5,3 литрли двигатель ҳамда 10 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Chevrolet Tahoe двигатели 343 от кучига эга бўлиб, 512 Nm максимал айланиш моменти- 8 сонияда 100 км/сгача тезланади.

Янги Chevrolet Tahoe 2022 10,2 дюмли сенсорли ахборот-кўнгилочар экранига эга. Шунингдек, унга 9 та калонкадан иборат премиум “Bose” динамиклари уланган. Экранда автомобиль ҳолатини 360 градусда кўриш мумкин.

Chevrolet Tahoe 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:

– Панорамали люк;

– симсиз қувватлаш қурилмаси;

– пиёдаларни аниқлаш тизими;

– ҳаво айлантириш хусусиятига эга бўлган чарм ўриндиқлар;

– масофадан гараж эшигини бошқариш функцияси;

– 3 зонали иқлим назорати (климат-контроль) тизими;

– тўлиқ олд ва орқа диод фаралар;

– ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;

– олд ўриндиқлар вентилясияси.

– 360ͦ камера;

– ҳаракатланиш қаторини сақлаш ва бошқалар.

Chevrolet Traverse 2022

Traverse 3.6 литрли В6 двигатели 318 от кучига эга бўлиб, 7.6 сонияда 100км/с гача тезланиш билан автомобилни қулай бошқаришни ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. Етти ўриндиқли автомобиль қулайлик учун энг сўнгги функциялар билан бирга кўнгилочар ҳамда хавфсизлик бўйича энг илғор технологияларни таклиф этади.

Рангли 8 дюмли сенсор экран 10 та калонкадан иборат премиум “Босе” динамикли мультимедиа тизимига эга. Хавфсизлик технологиялари ва техник хусусиятлари туфайли Траверсе билан йилнинг исталган вақтидаги ҳар қандай сафарда ўзингизни янада ишончли ва эркин ҳис қиласиз.

Chevrolet Traverse 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:

– Олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз-контроль

– автоматик тормоз тизими;

– тўлиқ олд ва орқа диод фаралар;

– ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;

– хавфдан огоҳлантирувчи ўриндиқ;

– олдидаги автомобилга нисбатан дистанция мониторинг системаси;

– ҳаракатланиш қаторини сақлаш;

– симсиз қувватлаш қурилмаси ва бошқалар.

Chevrolet Traverse ҳамда Tahoe 2022 моделлари учун шартномани UzAuto Motorsнинг қуйида номлари келтирилган расмий дилерларидан олишингиз мумкин.

 
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер