UzAuto Motors вақтинча ишлаб чиқаришни тўхтатади. Лекин бу нархлар ва етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди

18:05 25 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
944 0

UzAuto Motors заводида ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиш бўйича жамоатчилик орасида хавотир ортиб бораётганлиги сабабли, тўхтатиб туриш ишлаб чиқариш линияларида йиллик режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш билан боғлиқлигини маълум қилди.

"Шунингдек, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича расмийлаштирилган шартномалардаги барча мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини маълум қиламиз. Режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларнинг НАРХИ ВА ЕТКАЗИБ БEРИШ ЖАДВАЛИГА таъсир қилмайди.

Ушбу тадбир доирасида асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар ва жиҳозларни, коммунал хўжаликларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини профилактик текшириш, модернизация ва техник хизмат кўрсатиш ишларини олиб бориш, шунингдек ишлаб чиқариш линиясини модернизация қилиш доирасида режалаштирилган таъмирлаш ишлари амалга оширилади" дейилади завод матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?