UzAuto Motors тўртта янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди (фотожамланма)

20:46 25 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
5962 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

“ UzAuto Motors ” компанияси тўртта янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бугун уларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар бизнес, услуб, қулайлик ва универсалликни мужассам қилган.

Илғор техник параметрлар ва ўзгача дизайнга эга бўлган ушбу Trailblazer, Equinox, Traverce ва Tahoe моделлари юртимиз автомобилсозлик саноатининг навбатдаги муваффақияти, дейиш мумкин. 

Chevrolet Trailblazer

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Технология, дизайн, юқори ишловчанлик, хавфсизлик буларнинг ҳаммаси Chevrolet Trailblazer ҳақида. Агар сизга саёҳат ва кундалик ҳаёт учун кучли двигателли автомобиль керак бўлса, у ҳолда Trailblazer – ажойиб танлов.
 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Двигателининг ҳажми 3,6 литр, 275 от кучи ҳамда тўлиқ узатма автомобиль эгасига ўзи ва оиласини тўлиқ ҳимояланганлик ҳиссини беради. Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган, бу эса автомобилнинг бутун динамикасини ҳис қилиш имконини беради — соатига 100 км тезлик олиши 9,1 сонияни ташкил этади. Аралаш цикл учун ёқилғи сарфи 100 км учун 9,7 литрни ташкил қилади.

Бошқарувга қўшимча тарзда аудио тизим ва круиз назорати билан бирга ушбу йўлтанламас қияликлардан пастга тушадиган ёрдамчи тизим, ёмғир сезгич, борт компьютери, салонга калитсиз кириш ҳамда Chevrolet MyLink таклиф қилади.

Trailblazer энг сўнгги хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Олтита хавфсизлик ёстиғи билан бир қаторда, у кундузги чироқлар, электроник барқарорликни бошқариш, шиналар босими сигналлари ҳамда бошқа кўп қулайликларга эга.

Ўзбекистонда автомобиль саккиз рангда тақдим этилади.

Chevrolet Traverse

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Янги Chevrolet Traverse автомобилида ҳар бир километрни сиз ва оилангиз учун аҳамиятли қилиш учун ҳамма имконият мавжуд. 8 нафаргача йўловчига мўлжалланган ўриндиқлар ва бизнес синфидаги энг кенг юкхона, ҳайдаш режими ва тўлиқ узатманинг энг илғор тизимини танлаш функцияси, башанг ташқи кўриниш ва ишлов берилган салон – ушбу автомобил ҳар қандай вазифага мослаша олади. Бунга энг сўнгги хавфсизлик технологиясини, шунингдек, сизнинг қулайлигингиз учун қўшимча функцияларни қўшинг ва нима учун Traverse сизнинг танловингизга лойиқ эканлигини тушунасиз.
 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

318 от кучига эга Chevrolet Traverse двигатели муросасиз ишлаш имконини беради. Автомобиль 7,8 сонияда 100 км / соат тезликка чиқади.

Интеллектуал тўлиқ бошқарув тизими сирпанчиқ ёки қорли йўлларда автомобилни бошқарувини кучайтиради ва олд узатмани танлаш қўшимча ёқилғи тежашни таъминлайди. Бунга қўшимча равишда, сиз олдинги ёки тўлиқ узатмага ҳаракат вақтида ҳам ўтишингиз мумкин.

Chevrolet Traverse ўзгарувчан электр бошқаруви тизими ва беш ричагли мустақил орқа осма билан жиҳозланган. Бунинг ёрдамида Traverse сизга йўлни яхшироқ ҳис қилиш имконини берадиган ишончли бошқарувни таъминлайди.

Ўзбекистонда автомобиль беш хил рангда тақдим этилади.

Chevrolet Tahoe

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Chevrolet Tahoe – ушбу йўлтанламасга ўзининг афсонавий мақомини исботлашнинг ҳожати йўқ. У ўзида V8 двигателининг мислсиз кучини ва кенг интерьернинг биринчи даражали қулайлигини идеал даражада мужассамлаштиради.

Chevrolet Tahoe —бу пухта ўйланган дизайн, қулай ва шинам салон, инновацион технологиялар, мультимедиа ҳамда хавфсизликнинг энг юқори даражаси.

Юқори сифатли материаллар билан безатилган салон, 8 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган замонавий Chevrolet MyLink мультимедиа тизими, янгиланган 6,2 литрли V8 EcoTec двигатели, 426 от кучига эга қувват — чексиз имкониятлар ва техник мукаммаллик мужассамлигидир. Chevrolet Tahoe муросага одатланмаганлар учун жуда мос келади.
 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Автомобиль 8 нафар йўловчини сиғдира олади. Иккинчи ва учинчи қаторларнинг ўриндиқлари йиғилганда, багаж хонасининг ҳажми 2680 литргача етади.

Йўлнинг барқарорлиги ғилдирак базасининг узунлиги 2946 мм, йўлнинг ёпиқлиги — 200 мм бўшлиқ билан таъминланади.

Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган, бу эса автомобилнинг бутун динамикасини ҳис қилиш имконини беради – у 6,8 сонияда 100 км тезликка етади. 100 км учун 9,7 литр ёқилғи сарф қилади.

Автомобиль учта рангда тақдим этилади.

Chevrolet Equinox

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Энг замонавий технологиялар, энг замонавий двигатель, шасси ва бошқарув тизими билан жиҳозланган Chevrolet Equinox автомобилни бошқаришда ҳар дақиқада завқланиш имкониятини беради. Яхши ўйланган эргономикага эга ихчам, маневрли кроссовер, асосан шаҳарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Chevrolet Equinox эгалари автомобиль хавфсизлигининг замонавий имкониятларини, 9 босқичли автомат узатма шаҳардан ташқарида фойдаланишга ҳам имкон беради.

Ёқилғи идиши ҳажми 59 л, 2.0 Турбо двигателга эга ва истеъмоли аралаш циклида 8,2 л/100 км ташкил қилади. Автомобилнинг тезлашиш вақти соатига 7,8 с дан 100 км/с гача.
 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Автомобилнинг ташқи қисмида, салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар. Иситиладиган ва электрбукиладиган ойналар.

Классик ҳолатда юкхона ҳажми 670 литрни ташкил этади ва орқа ўриндиқлар йиғилганида ҳайдовчи 1627 литрга тенг юкхона сиғимига эга бўлади.

Ўзбекистонда автомобиль беш хил рангда тақдим этилади.

Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverse ҳамда Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан бошланади, Chevrolet Equinox — 2020 йилнинг март-апрель ойларидан савдога чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?