"UzAuto Motors" "Chevrolet Cobalt"ни бир миллион сўм арзонга тезроқ чиқариб беришни таклиф қиляпти

19:42 14 Октябр 2021 Жамият
2471 0

Архив сурат

Яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобиль саноатига, шунингдек, “UzAuto Motors” компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. 

Шу муносабат билан компания харидорларга таклиф билан чиқди.

"Юзлаб тайёр "Chevrolet Cobalt" автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.

Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, “UzAuto Motors” компанияси яқин орада 4-позиция Чевролет Кобальтни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 млн. сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.

Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совитиш тизим регулятори (HVAC kontroller) ўзгаришсиз ишлайди.

Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди", дейилади компания мурожаатида.

"UzAuto Motors" томонидан қўшимча қилинишича, харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?