"UzAuto Motors" "шапка" мавзусига муносабат билдирди

10:17 01 Июнь 2021 Жамият
1147 0

“UzAuto Motors”да автомобилларни сотиб олиш учун "турнақатор навбатлар" ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга компания ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келди.

"UzAuto Motors" АЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади. Бироқ, шу билан бирга айтиш жоизки, кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда.

Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши «Ўзавтосаноат» АЖ фаол кураш олиб бормоқда. Товламачилик ҳақида хабар бериш орқали ҳуқуқбузарларга қаршилик кўрсатиш дастурига ўз хиссангизни қўшинг!

Агар сиз автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан "UzAuto Motors" АЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78 141 77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер