«UzAuto Motors»: Ливанга Spark автомобилларининг биринчи партияси юборилди

10:17 01 Апрель 2022 Жамият
589 0

Бугунги мураккаб шароитларда «UzAuto Motors» АЖ ўз маҳсулотларини нафақат мамлакат ичида, балки ташқи бозорларга ҳам кириш имкониятини кенгайтириб, қатор саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб қолмоқда.

Компания маҳсулотлари қатор мамлакатларда барқарор талабга эга. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари сўнгги йилларда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Украина, Беларус, Афғонистон ва Россия бозорларида жуда рақобатбардош эканлигини кўрсатди. 

Аммо доимий ўзгариб бораётган халқаро вазиятда бозор имкониятларини кенгайтириш учун автомобиль ишлаб чиқарувчиларни тинимсиз ишлашга мажбур қилмоқда.

Мазкур фаолият доирасида UzAuto Motors Ливандаги энг йирик автомобиль дилерларидан бири – IMPEX компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди.

Мартнинг сўнгги кунида компания Ливанга 54 дона LT, AT комплектацияли Spark автомобилларининг биринчи партиясини юборди. Кейинчалик Яқин Шарқ билан ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер