UzAuto Motors йил бошидан буён қанча даромад қилгани маълум бўлди

05:18 27 Апрель 2022 Жамият
555 0

UzAuto Motorsʼнинг 2022 йилнинг январь—март ойларидаги умумий даромади 8,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га тақдим этган компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

Таъкидланишича, компаниянинг даромади 2021 йилга нисбатан деярли икки баравар ошган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда UzAuto Motors 4,4 триллион сўм даромад кўрган. Бунга маҳсулот таннархининг сезиларли даражада ошгани ҳам сабаб бўлди – 3,5 триллион сўмдан 7,2 триллион сўмга етди.

Шунингдек, компаниянинг харажатлари 7,6 триллион сўмни ташкил этиб, UzAuto Motors 143 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Биринчи уч ойда соф фойда 619,6 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробар кўпдир. Ўтган йилнинг мос даврида компания 352,2 миллиард сўм соф фойда кўрган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер