UzAuto Motors илк бор 150 млн. еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит жалб этмоқда

11:46 30 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
429 0

«UzAuto Motors» АЖ ҳамда Credit Suisse AG компанияси Лондон бўлими 150 млн еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги  «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, UzAuto Motors энг яхши жаҳон тажрибаларига асосланган замонавий бошқарув услубларини татбиқ этиш устида фаол ишламоқда. 

Келишув доирасида олинган маблағлар UzAuto Motorsнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, заводни модернизациялаш ва техник жиҳозлаш ва айланма маблағларни оширишга йўналтирилади. Бу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш UzAuto Motors'га GEM платформасида General Motors'нинг янги моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Халқаро синдикатлашган кредит тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши UzAuto Motors учун халқаро синдикатлашган кредитлаш дебочаси сифатида рамзий маъно англатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?