«UzAuto Motors» АЖ шу йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оширди

13:38 19 Апрель 2022 Иқтисодиёт
536 0

«UzAuto Motors» АЖ 2022 йилнинг 1-чорагида барча белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга эришиб, самарали натижаларни қайд этди.

Компания 2022 йилнинг 1-чорагида Асака ва Хоразмдаги заводларида жами 68 905 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришди.

Шу билан бирга, Асака заводида 1-чоракда 19 192 дона Cobalt ва 19 439 дона Lacetti автомобиль моделлари ишлаб чиқарилди. Хоразмдаги заводида ушбу давр мобайнида 17668 дона «Damas» ва 3540 дона «Labo» русумли автомобиллар ишлаб чиқарилди.

Таъкидлаш жоизки, UzAuto Motors 1-чоракда Асакадаги заводда асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, янги «Tracker-2» автомобилини ҳам синов тариқасида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер