Uzauto Motors 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғимни бюджетга тўламаган. Йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади

Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.
«Ўзавтосаноат» тизимидаги автотранспорт ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун белгиланган йиғимлар ҳозиргача тўланмаган. Бу ҳақда 2021 йил учун Бюджетнома бўйича хулосасида маълум қилинди.
Ҳисоб палатасининг таъкидлашича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган. «Ўзавтосаноат» маълум қилишича, ушбу 3 фоизлик йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада харидорлар автомашинани сотиб олганда ушбу йиғимни тўлашади.
Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, «Ўзавтосаноат» тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида ушбу йиғим тўланмасдан келинмоқда.
«Маълумот учун: UzAuto Motors АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6 миллиард сўм йиғим тўланмаган», — дейилади ҳисоботда.
Шу боис Ҳисоб палатаси «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг