UzAuto автомобилларини етказиб бериш яна икки ойга кечиктирилади

08:24 01 Декабрь 2021 Жамият
507 0

UzAuto автомобилларини етказиб бериш яна икки ойга кечиктирилади, деб ёзади компания матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бу хабар 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида автомобиль етказиб беришни кутаётган харидорларга тегишли.

UzAuto Motors назорати остида бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгич компонентларининг глобал танқислиги ва глобал логистика муаммолари сабабли компания шартнома тузиш ва автомобилларни бериш муддатини 3.1-бандда кўрсатилган прогнозли етказиб бериш муддатидан бошлаб икки ойга узайтириш учун 3.1.1 бандини қўллашга мажбур, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?