Устама олиш учун ўтказиладиган синовларнинг илк босқичида педагогдан 80 фоиздан ортиқ натижа кўрсатиш талаб этилади

22:52 16 Декабрь 2022 Жамият
850 0

Фото: Иллюстратив cурат

Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп босқичли танлов асосида бевосита Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда ташкил этилади.

Танловга номзодларни тақдим этиш халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган. Ўз навбатида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган.

Демак, Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар тавсия қилган педагоглар, биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан тайёрланган, ўтказилган ва текшириладиган синов материалларидан 80 фоиздан ортиқ натижа кўрсатишлари талаб этилади. Яъни, номзодлар белгиланган даражадан паст кўрсаткич қайд этса, кейинги босқичга ўта олмайди.

Шуни қайд этиш керакки, биринчи босқич синовлари ДТМ вакиллари томонидан қоғозли шаклда ўтказилиб, барча материаллар синов жойига Фельдъегерлик хизмати томонидан олиб келинган ва олиб кетилган.

ДТМ синовларида 80 фоиздан юқори балл олганларнинг касбий кўникмалари эса 2023 йилда иккинчи босқич доирасида жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади. Якуний лауреатлар айнан шу босқич натижасига кўра аниқланади. Бу жараёнга бевосита иштирок этишни истаган жамоатчилик фаолллари таклиф қилинади.

Ҳар бир жараён бир-бирига боғлиқ бўлмаган, мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Номзодларни билимини текшириш – ДТМ томонидан амалга оширилади.

ДТМ синовидан ўтиш балини тўплаганларнинг касбий кўникмалари эса жамоатчилик аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?