Ургутдаги экофестивал доирасида юздан ортиқ ёшлар ишли бўлди

Фото: Иллюстратив фото
Самарқанд вилоятидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонасида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида экофестивал тадбирлари ўтказилди.
Фестиваль доирасида медиа-тур, бўш иш ўринлари ярмаркаси ва маданий дастурлар ташкил этилиб, ҳудуднинг 300 нафардан ортиқ уюшмаган, кам таъминланган ва «Ёшлар дафтари»да турган йигит-қизлар жалб қилинди.
Медиа-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда вилоят ёшлари «Ургут» эркин иқтисодий зонасидаги қатор корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхоналарда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали энергия тежамкорликка эришиш, атроф-муҳит, ҳаво ифлосланишининг олдини олиш борасида қилинаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўш иш ўринлари ярмаркасида эса юздан ортиқ ургутлик ёшлар туман корхона-ташкилотларидаги вакант ўринларда иш бошлаш учун ариза топширдилар.
Маданий дастурлар давомида сўз олганлар бугун юртимиздаги экологик ҳолат ва уни асраб-авайлаш борасида қилинаётган кенг қамровли чора-тадбирларга урғу бердилар. Шундан сўнг табиат ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларига Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, «Тоза ҳудуд» ДУК Ургут туман бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг