Ургутда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди

17:26 27 Ноябрь 2020 Жамият
289 0

Олинган тезкор маълумотга асосан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Самарақанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида, ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.

Ушбу шахс ҳам ўзининг яшаш уйида жами 3.500.000 сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?