Урганчдаги «Нурли ҳаёт» маҳалласининг кўп қаватли уйлари ертўлаларида кичик цехлар ташкил қилинмоқда
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Урганч шаҳридаги «Нурли ҳаёт» маҳалласида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган бўлиб, аҳоли сони 4,5 минг нафарни ташкил қилади. Жорий йилда маҳаллада «Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла» мезонлари асосида кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш тадбирлари амалга оширилди.
Маҳалладаги 33 та кўп қаватли уйларнинг 12 тасининг ертўлаларида кичик цехлар ташкил қилиниб, 101 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди. Уларнинг бир қисми «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган аёл-қизлардир.

Маҳалла ҳудудида ўқув маркази, хусусий университет, логистика маркази, тикувчилик, гул ва қўзиқорин етиштириш, нон маҳсулотлари тайёрлаш цехлари, ҳамширалик хизмати пункти ва бошқа хизмат шохобчалари ташкил қилинди. Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи «Хоразм шинам уйлар» бошқарув сервис компанияси фаолиятидан маҳалла аҳли жуда мамнун. Қисқа муддатда маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси ҳам қурилиб фойдаланишга топширилди.
— Янги бинода «маҳалла еттилиги»нинг самарали фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган, — дейди «Нурли ҳаёт» МФЙ раиси Шерзод Яқубов. — Ободонлаштириш ишлари доирасида маҳалла йўлларига асфальт ётқизилди, манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди, автотураргоҳ, маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш пункти ташкил этилди. «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида кузатув камералари ўрнатилди. Бир сўз билан айтганда, маҳалламиз номига муносиб гўзал масканга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг