Урганчда 220,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган АЁҚШ аниқланди 

19:47 18 Май 2024 Жамият
240 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Хоразм вилоятининг Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. 

Унда туманда фаолият юритувчи «J.T.O.» хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган 1 дона электр қувватлаш ускунасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 220,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?