Урганч шаҳар ДХМда бир иш куни ичида ID-картани олиш имконияти яратилди

19:29 16 Июнь 2022 Жамият
168 0

Эндиликда, хоразмликлар экстерриториал тамойили асосида Урганч шаҳар Давлат хизматлари марказида 1 иш куни ичида ID-карта олиш имкониятига эга бўлдилар.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, ID-карталарни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2021 йил 1 январдан 2011 йил намунасидаги (яшил) паспортларни бериш тўхтатилиб, ўрнига ID-карталар жорий этилган.

Фуқаролар ушбу хизматдан фойдаланиш учун онлайн тарзда яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун, мазкур ҳужжат 1 иш куни ичида расмийлаштириб берилади, хизмат нархи БҲМнинг 89 фоиз қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз,1 ёшгача бўлган янги туғилган чақалоққа берилган ID-картанинг амал қилиш муддати 2 йил, 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болага бериладиган карта 5 йил, 16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун 10 йил давомида амал қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер