Урганч халқаро аэропортига директор тайинланди

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Суннатилла Худаярович 2022 йил 15 ноябрдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Сунатилла Гаипов 20 йилга яқин «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгги йилларда у Амритсарда (Ҳиндистон) авиаташувчи вакили ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида аэропортнинг аввалги директори раҳбарият қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Шу пайтгача, бошқарув раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев аэропортнинг вақтинчалик директори вазифасини бажариб келган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Германиянинг йирик нефть ва газ компанияси Россияни бутунлай тарк этишга қарор қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг