Университет боғида бетакрор санъат асарлари

Фото: Халқ сўзи
Фоторепортаж
Ёдингизда бўлса, Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити олдидан ташкилотга аъзо давлатлардан рассомлар, ҳайкалтарош ва фотографлар ташриф буюрган ва «Ижодий асарларимизда Шанхай руҳи» номли халқаро кўргазмага бағишлаб бетакрор санъат асарларини яратишган эди.
Сиз суратда кўриб турган ҳайкаллар ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россиядан келган ижодкорлар томонидан яратилган.
Бугунги кунда ушбу ҳайкаллар шаҳар марказидаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг боғига ўрнатилган. Улар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитидан эсдалик бўлиб, университет боғини безаб турибди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг