Умуммиллий Конституция имтиҳонининг 1-босқичи якунланди

14:28 29 Ноябрь 2022 Жамият
313 0

 Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.

Имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди. Унда жами 15 минг нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 58 фоизи – эркаклар, 42 фоизи – аёллар).

Иштирокчиларнинг 65 фоизини ёшлар ташкил этди.

Шунингдек, Имтиҳон иштирокчиларининг 30 фоизини – ўқитувчи ва мураббийлар, 25 фоизини – мактаб ўқувчилари, 10 фоизини – талабалар ташкил этди.

Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 13 тани ташкил этди (2021 йил - 11 та).

Энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳридан иштирок этган бўлса, энг яхши ўртача натижани Навоий вилояти қайд этди.

Тест натижаларига кўра, 3 та йўналиш бўйича қисқа вақт ичида энг кўп саволга тўғри жавоб берган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 30 нафардан иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.

Имтиҳон шартларига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, учта йўналиш бўйича 10 нафардан иштирокчи финал босқичига йўл олади.

Финал босқичи бўйича иштирокчилар рўйхати, ўтказилиш жойи ҳамда вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер