“Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар 1 ноябрдан кучга киради

17:25 06 Октябр 2023 Жамият
408 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади.

Мазкур қарор билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади. Эндиликда “Умра” тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун паспортнинг 5-позициясига кўра қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

— “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Зиёрат туризми” ва “Ислом ҳуқуқи” таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

— “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган қуйида келтирилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олиши зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер