“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақалари Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

14:24 29 Август 2022 Спорт
547 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳукуматимиз томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатига жалб қилишга қаратилган спорт мусобақаларининг уч бўғинли ягона тизими босқичма-босқич жорий этилди.

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўйинлари спортнинг 12 та турлари бўйича 2002 йил Фарғонада, 2003 йил Хоразмда, 2006 йил Қашқадарёда, 2009 йил Сирдарёда, 2012 йил Навоийда, 2015 йил спортнинг 17 та туридан, 2018 йил эса спортнинг 21 туридан ҳудудларда “Ёшлик спорт байрами” сифатида ўтказилди.

Бу йилги спорт мусобақалари дастурида эса 11 та спорт турини ўз ичига олади: (Юқори синф ўқувчилари учун бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, кураш, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика).

“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг мактаб, туман ва Тошкент шаҳар босқичларини ўтказиш Низоми 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган.

Тошкент шаҳрида мусобақаларнинг барча босқичларини юқори савияда ўтказиш, иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш, жамоаларни босқичма-босқич муносиб тайёрлаш мақсадида мусобақа Низомига асосан мусобақанинг:

I босқичи мактабларда синфлар ўртасида 2021 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиб, унда жами 244 979 нафар (78446 нафари қизлар) ўқувчилар, шундан бошланғич синфларда 48995 нафар (15689 нафари қизлар) ва юқори синфларда 195 984 нафар (62757 нафари қизлар) иштирок этишди;

II босқичи мактаблар ўртасида (туман босқичи) январь ва февраль ойларида ўтказилиди. Унда жами 109 555 нафар (38683 нафари қизлар) ўқувчилар иштирок этишди;

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳар минтақавий бўлими томонидан Тошкент шаҳар босқичи 2022 йил
11-29 апрел кунлари ўтказилди. Бу йилги спорт мусобақалари дастурида эса 11 та спорт турини ўз ичига олади: (Юқори синф ўқувчилари 7-11 синф ўқувчилари учун бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, кураш, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика). Ушбу мусобақаларга 7-11 синф жамоаларидан ташкил топган жами 1764 нафар (ҳар бир тумандан 147 нафардан иштирокчи) ўқувчилар ғолиблик учун муросасиз кураш олиб боришди. Якунда 108 балл билан
3-ўринни Миробод тумани, 139 балл билан 2-ўринни Юнусобод тумани ва 154 балл билан 1-ўринни Чилонзор тумани жамоалари ғолибликни қўлга киритди. Ғолибликни қўлга киритган 509 нафар ўқувчиларни тақдирлаш маросими 2022 йилнинг 27 август куни Наврўз боғида “Ёшлик ва спорт байрами” миқиёсида ўтказилди.

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер