Улуғбек Қосимов ҳам Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

14:30 07 Ноябрь 2024 Жамият
175 0

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Бугун, 7 ноябрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг ВИИ чақириқ, биринчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебинисо Алимардонованинг жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланган.

Сессияда 14-Алпомиш сайлов округидан сайланган депутат Чориев Абдураим Равшанович халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланган.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президентимиз томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига Улуғбек Қосимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди. Номзод бўйича партиялар гуруҳлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Номзод депутатларга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболига мўлжалланган ўз дастурини тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ВИИ чақириқ биринчи сессияси қарори билан Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзоди Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?