Украина президенти Ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди
Фото: fb.com/ysavko
Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, украиналик 65 ёшли дипломат ушбу лавозимда 2010 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур ишга Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович томонидан тайинланганди.
Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг 8 ойи давомида 2017 йилнинг шу давридагига нисбатан 54 фоиз ўсиб, 268 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Шунга қарамай икки мамлакат ўртасида айрим савдо низолари ҳам рўй берди.
Украина Ўзбекистондан импорт қилинадиган янги енгил автомобилларга нисбатан субсидия билан боғлиқ текширувларни очган эди. Оқибатда украин шакари, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлари Ўзбекистон божхонасида қатор муаммоларга дуч келди. Кейинчалик давлатлар ушбу баҳсли вазиятни тартибга солишга эришишди.
Бугунги кунда Украина ҳудудида Ўзбекистоннинг 40 мингдан зиёд фуқароси яшайди. Улардан 880 нафари элчихонада доимий рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари, Украина олий таълим муассасаларида Ўзбекистондан 2800 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг