Украина ўз ҳудудларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга — АҚШ Давлат котиби

13:10 01 Октябр 2022 Дунё
1517 0

Фото: Reuters

Кеча Кремлда Россия таркибига тўртта янги ҳудуд — Украинанинг Донецк Халқ Республикаси (ДХР), Луганск Халқ Республикаси (ЛХР), шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини қабул қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди. 

Ҳужжатларни Россия томонидан президент Владимир Путин, ДХР ва ЛХР томонидан уларнинг раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечник, Херсон ва Запорожье вилоятларидан вилоят раҳбарлари Владимир Сальдо ва Евгений Балицкий имзолади.

Россиянинг бу ҳаракати халқаро ҳамжамиятнинг, айниқса Ғарб давлатларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Украина Россия таркибига кирган ҳудудларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 

Унга кўра, «Катта еттилик» (G7) референдум натижаларига кўра Украина вилоятларини Россия Федерацияси таркибига киритишни қўллаб-қувватловчи давлатлар ва шахсларга нисбатан чора кўриш ниятида.

«Шунингдек, биз G7нинг барча етакчилари томонидан қўллаб-қувватланадиган аниқ огоҳлантириш берамиз: биз Россиянинг Украина ҳудуди мақомини ўзгартиришга бўлган ноқонуний уринишларига сиёсий ёки иқтисодий ёрдам кўрсатган ҳар қандай шахс, ҳар қандай ташкилот ёки давлатни жавобгарликка тортамиз», деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Запорожmе ва Херсон вилоятларининг Россияга қўшилишини изоҳлар экан, Қўшма Штатлар Украинани собиқ чегаралари доирасида тан олишда давом этишини маълум қилганди.

Айни пайтда Украинада Россия Федерацияси Қуролли кучларининг «махсус ҳарбий операцияси» давом этмоқда. Уни Путин шу йилнинг 24 февраль куни эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилгани, унга ўнлаб жисмоний ва юридик шахслар киритилгани хабар қилинганди. Бу ҳақда мамлакат АҚШ Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.

Янги рўйхатдан Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг оиласи, Марказий банк раҳбари Элвира Набуиллина, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг оиласи, Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг ўғли, Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер