Украина чегарасида ўзбекистонлик фуқаролар автоҳалокатга учради, бир киши вафот этган

Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маълум қилишича, ўзбекистонлик уч нафар фуқаро (учаласи ҳам 2001 йилда туғилган) Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учраган. Оқибатда Ҳакимов Отабек воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Лвовдаги шаҳар касалхонасига юборилган.
«Ҳакимов Отабекнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, жабрланган ватандошларнинг барча қариндошлари ва яқинларини ишонтириб айтамизки, элчихона уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади»,— дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона Отабек Ҳакимовнинг жасадини ўзбек анъаналарига мувофиқ мумкин бўлган энг тез вақтда ўз ватанига жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
«Шу билан бирга, биз бу масалани ҳал қилиш мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ва оммавий эвакуация туфайли мураккаблашаётганини тушунишингизни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг