Уйчидаги бир маҳаллада тўртта кўп қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди

Уйчи туманининг «Пастгузар» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйлар калити ўз соҳибларига тантанали равишда топширилди. Маросимда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззоқов иштирок этди.
«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ буюртмаси билан қурилган ушбу 4 та тўрт қаватли бинолар 2-3 хонали жами 96 та хонадондан иборат. Шинам ва барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган уйларни 10-ХМКК , «Олмос Уйчи», «Стандарт», «Диамонд мега билдинг» корхоналарининг қурувчилари бунёд этдилар.
Эътиборли жиҳати, янги уйдаги хонадонларнинг бир қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ажратилди.Ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, кам таъминланган уй-жойсиз фуқаролардан 31 нафарига (улардан икки нафари «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиси) дастлабки тўлов — 14 миллион сўм тўлаб берилди. Шунингдек, 21 нафар меҳнат мигранти оиласи ва 44 нафар уй-жойга эҳтиёжманд фуқаро ҳам мазкур уйларга кўчиб ўтди.
Маросимда сўз олган Ш. Абдураззоқов янги уй эгаларини қувончли кун билан табриклади. Бир қатор хонадонларга кириб, уй соҳибларига эсдалик совғаларини топширди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг