Уй-жой соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи орган ваколатлари белгиланмоқда

Айни кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида иккинчи ўқишга тайёрланяпти.
Кодекс лойиҳасида биноларни тураржой сифатида таснифлаш, тураржойлар ва нотураржойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва тураржойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг тураржойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ўз аксини топмоқда.
Шунингдек, лойиҳага уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар-жой билан таъминлаш, кооператив уйлардан турар-жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда. Хусусан, турар жой мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси кенгайтирилиб, кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ чекловлар ҳамда уй-жой соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ваколатлари белгиланмоқда.
Кодекс лойиҳасига уй-жой ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш, коммунал хизмат кўрсатувчи таъминотчилар, кўп хонадонли уйларни бошқариш органлари ва кўп хонадонли уйларнинг жой мулкдорлари ўртасида фойдаланиш учун жавобгарлик чегараларини белгилаш ҳамда умумий мол-мулк, ундан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи моддалар киритилмоқда.
— Таклиф этилаётган кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши билан қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиниши таъминланади, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов. — Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулияти ошади.
Кодекс лойиҳасини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг