Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Фото: Кон-геология вазирлиги
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Равшанович Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимининг 11 июлдаги фармойишида маълум қилинди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизматига кўра, Фарҳод Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ раиси этиб тайинланган. Учтепа тумани ҳокими вазифасини эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари Жамшид Олимжонов вақтинча бажариб туради.
Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Фаолияти давомида қатор корхоналар раҳбари, хусусан, 2011−2017 йилларда Сергели туманидаги «Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ бош директори, 2017−2018 йилларда «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2019 йилдан то ҳозиргача Фарҳод Абдуллаев пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими Жамол Носиров Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг