Учта вилоятда «валютчик»лар қўлга тушди

16:46 23 Июль 2025 Жамият
202 0

Учта вилоятда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Р. ва бошқалар фуқаро М.Г.га 5 000 АҚШ долларини 64,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро И.Ю.дан 3 900 АҚШ долларини 49,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. фуқаро А.Ғ.га 4 500 АҚШ долларини 57,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер