Учкўприк туманига янги ҳоким тайинланди

18:49 23 Май 2022 Жамият
383 0

Фото: Халқ сўзи

Халқ депутатлари Учкўприк туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров собиқ туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев даврида Учкўприкда саноат ва ишлаб чиқаришда, ижтимоий-иқтисодий йўналишларда, умуман, барча соҳада салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлади. Яқинда Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган Акмалжон Маҳмудалиевнинг келгуси ишларида омад тилади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими томонидан тақдим этилган Аброржон Асқаров Қамбарович номзоди халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Аброржон Асқаров 1984 йилда Бувайда туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида Бувайда туманидаги «Нурафшон» кредит уюшмасида, «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиалида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер