Уч вилоятда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот ва Вобкент тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушбу туманларда фаолият юритувчи «Ж.М.» хусусий корхонаси, «С.С.» оилавий корхонаси ҳамда «Т.Ж.» МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сотувчи савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, жами 18 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Н.У. ЯТТ «Я.Г.»нинг «Эски Жомбой» МФЙ ҳудудидаги пайнет хизмати учун ижарага олинган савдо дўконида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 51 турдаги алкоголь ва 118 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Р. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан «Машраб» кўчасидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари сотаётганлиги аниқланиб, ундан 853 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг