Уч қаватли кўприк қурилиши муносабати билан пойтахт йўлларидан бири вақтинча ёпилди

Кундан кунга пойтахт йўлларида ортиб бораётган транспорт ҳаракати тирбандликлари бу борада кескин чоралар кўришни тақозо қилмоқда. Айниқса, бундай вазиятлар юзага келаётган чорраҳалар ва кўчаларда ҳаракатни қисқартириш ёки йўналишни ўзгартириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.
Шундан келиб чиқиб, Оҳангарон шоҳ кўчасининг Бектемир туманидаги қисмида юзага келаётган транспорт тирбандликларининг олдини олиш мақсадида, 2020 йил 5 мартдан Ҳ.Бойқаро кўчасидан Оҳангарон шоҳ кўчасига чиқиш (чапга бурилиш) қисми вақтинчалик ёпилди, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ.
Шу муносабат билан ҳаракат ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автокорхоналарга бириктирилган 54 ва 110-сонли автобус йўналишларининг тўғри йўналишдаги (марказ томон) ҳаракати Ҳ.Бойқаро кўчасидан Оҳангарон шоҳ кўчасига (ўнгга) ҳаракатланган ҳолда, “Шарқ” ЙПХ масканидан кейинги кўприк йўлидан ортга қайрилиб, яна Оҳангарон шоҳ кўчаси орқали ўз йўналишини давом эттирадиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг