«Уч қаҳрамон» бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 август куни «Уч қаҳрамон» бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Аввал хабар қилганимиздек, 2025 йил 11 август куни соат тахминан 02:20 ларда, Тошкент тумани, «Сабзавот» МФЙ ҳудудида жойлашган «Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси» МЧЖда ёнғин келиб чиққан. Уни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи сафарбар қилинган.
Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
«Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг