Уч нафар ҳамюртимиз ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликка эришди
Тўрт нафар боксчимиз Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал беллашувларида иштирок этди.
Жумладан, хотин-қизлар ўртасида -75 кг. вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова финалда Беларусь вакиласи Виктория Кебиковага қарши жанг қилиб, катта устунлик эвазига ғалаба қозонди ва мусобқанинг олтин медали билан тақдирланди.
-60 кг вазн тофиасида Шунқор Абдурасулов эса финалда россиялик Константин Опольскийга қарши баҳс олиб бориб, муваффақиятга эришди. У ҳам мусобқанинг олтин медали билан тақдирланди.
- 64 кг вазн тоифасида боксчимиз Мужибилло Турсунов афсуски финалда беларуслик Дмитрий Асановга имкониятни бой бериб қўйди.
+91 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов финалда россиялик Светослав Тетеринга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Мусобақада Азиза Ёқубова (-51 кг.), Райҳона Қодирова (-60 кг.) ва Навбаҳор Ҳамидова (-69 кг.) ўз вазн тоифасида бронза медалларни қўлга киритди.
Шу тариқа жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи иштирок этган дунё биринчилигида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 7 та медални қўлга киритишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг