Уч ҳудудда қиймати 650 миллион сўмдан ортиқ энергия ресурслари талон-тарож қилинди

10:30 25 Июль 2025 Жамият
155 0

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Данғара, Пешку, Олтинсой туманлари бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Э.Ш.» ва «Х.Қ.» хусусий корхоналари масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаларида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 380,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Пешку тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланди.

Унга кўра, фуқаро О.Р. «Ибн Сино» МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 155,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Ш.» фермер хўжалиги ижарачиси М.Ҳ. сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 118,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер