Уч авлодни бирлаштирган дўстлик фестивали

11:06 14 Октябр 2021 Жамият
127 0

Фото: Илҳом Раҳматов / «Халқ сўзи»

Термиз шаҳрида турли миллат ва элат вакилларини бир даврада жамлаган фестиваль чинакам дўстлик байрамига айланди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, турли соҳада фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган фестиваль аввалида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди. Турли миллатларга хос урф-одатлар ва маданиятни ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар куй-қўшиқларга уланиб кетди. 

- Мен мана шу Сурхон воҳасида туғилиб вояга етдим, - дейди корейс миллатига мансуб Алла Мун.  - Кўз очиб кўрганим  -  шу Ватанда биз – турли  миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек яшамоқдамиз. Ўз салоҳиятимиз билан давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпмиз. Чиндан ҳам Ўзбекистон – умумий  уйимиз. Бугун уч авлод вакиллари иштирокида ўтган дўстлик  фестивалини юртимиздаги тинч ва  осуда ҳаётнинг яна бир тантанаси деб биламан.

 

 Илҳом РАҲМАТОВ, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?