«Турон» ва «Иқтидор»: танлов ғолиблари тақдирланди

11:24 20 Июнь 2025 Жамият
138 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». «Турон» мактаб театри», «Иқтидор мактаб ансамбли» танловларининг республика босқичида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 28 та жамоа иштирок этди.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган «Турон» мактаб театри» танловининг якуний босқичида жамоалар «Бизнинг мактаб» шартида ўз мактаби ютуқларини кўрсатиб бериб, бешта саволга жавоб топган бўлса, «Театр — ибратхона» шартида турли саҳна асарларидан парча намойиш қилди.

Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» санъат саройида «Иқтидор» мактаб ансамбли» танловининг республика босқичи ўтказилди. Ушбу танловнинг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 7-11 апрель кунлари 8 890 та жамоа ўртасида, ҳудудий босқичи 14-29 апрель кунлари 208 та жамоа ўртасида ташкил этилганди. Ҳал қилувчи босқичда 14 та жамоа белгиланган шартлар асосида маҳоратини кўрсатди.

Икки танлов ғолибларини тақдирлаш маросими «Боқий шаҳар» мажмуасида бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 169-мактабнинг «Янги Ўзбекистон жадидлари» жамоаси «Турон» мактаб театри» танловининг ғолиби деб топилди. Туркияга таълим саёҳатини амалга ошириш учун йўлланмани қўлга киритди.

«Иқтидор мактаб ансамбли» танловида биринчи ўрин Ғиждувон туманидаги 46-мактабнинг «Ёш ҳаваскорлар» жамоасига насиб этди. Улар Озарбайжонга таълим саёҳатига борадиган бўлди. 2-3-ўринни қўлга киритган жамоалар ҳам ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар давомида иштирокчи-ўқувчилар Самарқанд шаҳридаги маданий мерос объектларини зиёрат қилиш имконига ҳам эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер