Туркманистон ва Эрон билан транспорт соҳасида қатор келишувларга эришилди

19:23 17 Август 2022 Сиёсат
630 0

Туркманистонда бўлиб ўтган музокараларда Туркманистон томони билан «Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон» халқаро транспорт ва транзит йўлаги орқали юкларни Туркияга  интермодал  ташувларларини  ташкил этиш, автомобиль ташувларида ундириладиган йиғимларни қисқартириш, Ўзбекистон ҳайдовчиларига Туркманистон визасини олиш тартибини соддалаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Эрон томони билан эса автомобилда халқаро юк ташувлари учун ўрнатилган йиғим ва тўловлар миқдорини қисқартириш, «Чобаҳор» портидан Ўзбекистонга пилот юк автомобиль ташувларни ташкил этиш, Ўзбекистон орқали «Хитой-Европа» транспорт йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Эрон томони билан Туркиянинг Ван кўли орқали ташувлар схемасини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер