Туркиядаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди

Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 24–27 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида «OIC HALAL EXPO 2022» кўргазмаси ва «WORLD HALAL SUMMIT» халқаро конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Миллий павильони» ташкил этилди.
Павильонда юртимизнинг туризм салоҳиятини ёритиб борувчи ҳамда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналардан иборат делегация иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, кўргазма давомида Америка, Германия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Малайзия, Индонезия, Туркманистон, Тожикистон давлатларидан келган меҳмонлар «Ўзбекистон Миллий павильони»га ташриф буюриб, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришди. Қолаверса, халқаро озиқ-овқат савдоси платформалари, компаниялари ҳамкорлик учун таклифлар беришди.
Шу билан бирга, кўргазма доирасида «Халқаро ошпазлар мусобақаси» ҳам бўлиб ўтди.
Мусобақада ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев «Замонавий ошхона – гўштли таом ва балиқли таом» номинацияси бўйича 2 та кумуш медаль, Элёрбек Мирбобоев «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 1 та кумуш медаль, Шохрузхон Ибрагимов «Балиқли таомлар» номинацияси бўйича 1 та бронза медалга сазовор бўлишди.
Кўргазма давомида «Ўзбекистон Миллий таомлари» стенди ширинликларимиз, мевалар билан безатилиб, меҳмонларга ош ва сомсалар тарқатилди. Қайд этиш жоизки, меваларимиз хорижликлар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Бундан ташқари, кўргазмани келаси йилларда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг