Туркияда ўтказилган «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақасида Ўзбекистон НАТО таркибига кирувчи 12 та давлат ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллади

АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида ўтказилган брифингда қўшинлар жанговар тайёргарлиги борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Халқаро талабларга мос равишда барпо этилган «Чимён» тоғ тайёргарлик маркази ва унинг тоғ ўқув базаларида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби давлатлар армияларининг мутахассислари, «Мерганлар тайёрлаш маркази»да Туркия, Италия ва Франция Қуролли Кучлари мерган-йўриқчилари билан ҳамкорликда тренинглар ўтказилмоқда.
Қуролли Кучларда ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган танловлар тизимига жорий йилдан илк бор «Довюрак жангчи» номли синовлар ҳамда ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида «Тўмарис» кўрик-танлови ўтказилиши йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг