Туркияда иложсиз қолиб кетган 21 ёшли қиз Ўзбекисатонга олиб келинди

13:54 06 Сентябр 2024 Жамият
271 0

Иллюстратив фото

Туркиянинг Истанбул шаҳрида чорасиз қолиб кетган ўзбекистонлик 21 ёшли қиз Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, у Истанбулга ўз аммасининг таклифи асосида ишлашга келиб, қийин вазиятда қолган. Икки кун кўчада яшаш жойисиз юрган, Жиззах вилоятидан келган 21 ёшли фуқаронинг ватанга қайтиши таъминланган.

Авиачипта ва бошқа тўловлар «Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти» аъзолари ҳомийлигида қопланган. Шу ўринда ёрдам берган барчага қиз ва консулхона номидан ташаккур билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Ушоқ шаҳрида 2020 йилдан буён тутқунликда сақланаётган 42 ёшли ўзбекистонлик аёл қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?