Туркияда бир суткада "COVID-19"дан рекорд даражада ўлим қайд этилди

00:07 03 Сентябр 2021 Дунё
495 0

Фото: aa.com.tr

1 сентябрь куни Туркияда коронавирус асоратлари туфайли 290 киши ҳаётдан кўз юмган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу 6 майдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган бир кун ичида 23 946 киши коронавирус инфекциясини юқтиргани маълум бўлган.

Туркияда ушбу инфекциядан вафот этганларнинг максимал сони (394 бемор) жорий йилнинг 30 апрель куни қайд этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?